Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелидаги портлашга омборда сақланган кимёвий моддалар сабаб бўлган – ОАВ

Сергелидаги портлашга омборда сақланган кимёвий моддалар сабаб бўлган – ОАВ

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланган. Бу ҳақда Bugun.uz ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Бирламчи маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган.

Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда мазкур ҳодиса ортидан  ИИВ Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги расмий маълумот тарқатилган, холос.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг