Сенатор кириш имтиҳонлари учун яратилган шароитлар билан танишди
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари жараёнлари карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
Яқинда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Жалолов ва халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати С.Нажмиддинова олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, кириш имтиҳонларида абитуриентларга яратилаётган шароитларни яхшилаш, тест синовлари топшириш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, конун бузилиши ва муаммоли ҳолатларни аниқлаш мақсадида Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтида бўлди. Шунингдек, имтиҳонга тайёргарлик жараёнларига эътибор қаратилиб, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, жорий йилда мазкур олий ўқув юртига жами 10650 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларга имтиҳон жараёнларини босқичма-босқич амалга оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter