Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди: саволлар нега қийин?

«Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди: саволлар нега қийин?

Бугун, 6 сентябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Имтиҳон давомийлиги 3 соатни ташкил этди ва инглиз тилида ўтказилди.

Cambridge Assessment ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стеве Кинг имтиҳон жараёнларида иштирок этди:

«Янги Ўзбекистон» университетига кириш имтиҳонлари Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Саволлар мактаб дарсликлари асосида халқаро стандартларга мувофиқ тузилган. Саволларнинг қийинлик даражаси юқори ва бу университетга энг иқтидорли ёшларнинг саралаб олинишига туртки бўлади. Жавоблар варақаси Cambridge Assessment ташкилоти томонидан текширилади. Натижалар сентябрь ойининг охирига қадар эълон қилиниши кўзда тутилган».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг