Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон чақирилиши айтилди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон чақирилиши айтилди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида 51-ялпи мажлисни 2024 йил 30 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

Ялпи мажлисда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сифат таркибини яхшилаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ҳамда кадастрини юритиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи муҳокама қилиниши ҳам режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, сенторлар Олий Мажлис Сенати Кенгашининг бир қатор қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг