Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Аргентина драматик ўйинда ғалаба қозониб, плей-оффга чиқди

ЖЧ-2018. Аргентина драматик ўйинда ғалаба қозониб, плей-оффга чиқди

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионати «D» гуруҳининг сўнгги турида Аргентина ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоятда драматик тарзда кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача гуруҳда бирйўла уч жамоасида нимчорак финалга чиқиш интригаси сақланиб турди.

Бу ўйинда аввалига Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимни аргентиналилар тўлиқ устунликда ўтказди. Иккинчи бўлимнинг бошларида учрашув ҳаками Жунайд Чақир Нигерия фойдасига пенальти белгилади ва уни  Мозес аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг кескин кураш давом этди. Нигерияни дуранг натижа ҳам кейинги босқичга олиб чиқарди. Аргентинага эса фақат ғалаба зарур эди. Учрашув охирларида Сампаоли шогирдлари бор куч билан олдинга интилди ва асосий вақт тугашига 4 дақиқада қолганида ҳимоячи Рохо гол уриб, Аргентинани плей-офф босқичига олиб чиқди.

Бу иродали ғалаба туфайли Аргентина ҳақли равишда мусобақани давом эттирадиган бўлди, аммо бу имконият учун улар Хорватияга ҳам раҳмат айтиб қўйишлари лозим. Нариги жуфтликда хорватлар мағлуб бўлиб берганида Аргентина гуруҳда қолиб кетиши мумкин эди.

«D»  гуруҳи. 3-тур

Нигерия – Аргентина 1:2 (0:1).

Голлар:  0:1 Месси (14), 1:1 Мозес (51, пен.), 1:2 Рохо (86).

Нигерия: Узохо, Балогун, Омеруо (Ивоби, 90), Идову, Трост-Эконг, Мозес, Ндиди, Этебо, Оби Микел, Муса, Ихеаначо (Игало, 46).

Аргентина: Армани, Рохо, Отаменди, Тальяфико (Агуэро, 80), Маскерано, Перес (Павон, 61), Банега, Ди Мария (Меса, 72), Меркадо, Месси, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Балогун (32), Маскерано (49), Банега (64), Оби Микел (90).

Аргентина нимчорак финал баҳсида Франция билан беллашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг