Сайёранинг энг кекса фуқароси вафот этди
Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтига кўра, дунёдаги энг кекса шахс, франциялик Люсил Рендон 118 ёшида вафот этди.
У 1904 йил 11 февралда Франция жанубида туғилган. Сайёранинг энг кекса аёли 119 ёшга етиши учун 25 кун вақт қолганди.
Франциялик аёл жорий йилнинг апрел ойида 118 ёшу 73 кунлик бўлганида дунёнинг энг кекса фуқароси деб тан олинган эди. У бу мақомга тахминан тўққиз ой давомида эга чиқди.
Илгари сайёрадаги энг кекса одам 119 ёшида вафот этган япониялик Кейн Танака эди.
Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, француз фуқароси Жан Луиза Калмент (1875-1997) Ер юзидаги энг узоқ умр кўрган - 122 йил. Эркаклар ўртасида ўта узоқ умр кўрган киши япониялик Жироемон Кимура (1897-2013) - 116 ёш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter