Жаҳоннинг энг кекса одами яна алмашди
Англиялик эркак дунёдаги энг кекса одам сифатида тан олинди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди, деб ёзади UPI нашри.
Саутпортлик Британия фуқароси Жон Алфред Тиннисвуд 111 ёшида дунёдаги энг кекса одамга айланди. Илгари бу унвон япониялик Гисабуро Сонобега тегишли эди. Афсуски, япониялик бу унвонни бор-йўғи бир неча кун эгаллаб турди холос. Ундан аввал рекордсмен венесуэлалик Хуан Висенте Перес Мора эди.
Ҳозирги рекордчи 1912 йил 26 августда туғилган. Эркакнинг сўзларига кўра, у ҳамон фаол ҳаёт тарзини олиб боради, молиясини мустақил бошқаради ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун ҳар куни радио тинглайди.
Жон ўзининг узоқ умр кўришини «соф омад» билан изоҳлайди.
Унинг тўрт набираси ва уч чевараси бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter