Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳоннинг энг кекса одами 127 ёшида вафот этди

Жаҳоннинг энг кекса одами 127 ёшида вафот этди

Бразилияда дунёдаги энг кекса одам 127 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Хосе Паулино Гомес 1895 йил 4 августда (маҳаллий муниципалитетнинг рўйхатга олиш идораси маълумотларига кўра) туғилган. У умрининг сўнгги ойи тўшакка михланиб қолди ва 28 июл куни у Коррегодо кафедаги уйида 128 ёшга тўлишига бир неча кун қолганида вафот этди.

У бутун умри давомида чорвачилик билан шуғулланган ва тўрт йил олдин от минишни тўхтатган. Унинг етти нафар фарзанди, 25 нафар невараси, 42 нафар чевараси ва 11 нафар эвараси бор.

«У жуда оддий, жуда камтар эди. Унинг ўзига хослиги шундаки, табиий нарсаларни севарди. Ҳамма овқати шу ерда етиштирилган, чорвани ўзи боққан» дейди Гомеснинг Гомеснинг набираси Элиан Феррейра журналистларга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг