Сармоя учун энг фойдали қимматбаҳо тошлар аниқланди
Рангли қимматбаҳо тошлар охирги йилларда бриллиантлардан тезроқ қимматлашмоқда, лекин айнан бриллиантлар сармоя учун мақбул танлов бўлиб қолмоқда, деб хабар берди «Лента» «Forbes»га таяниб.
«Knight Frank» компанияси мутахассисларининг таъкидлашича, ўтган ўн йил давомида бриллиантлар 113 фоизга, рангли қимматбаҳо тошлар эса 112 фоизга қимматлашган. Бироқ рангли қимматбаҳо тошлар йилдан-йилга оммалашиб бормоқда. Аналитиклар фикрича, айниқса, бозорда ёқутнинг ўсиши максимал даражага етган. «Gemfields»нинг боши директори Шон Гилбертсон сўзларига кўра, 2009 йилдан бошлаб дунё бўйича ёқут ёки зумраднинг баҳоси рангсиз бриллиантлар баҳосидан ошиб кетган.
— Яқинда сапфирлар ҳам нарх борасида бриллиантлардан ўзиб кетишига шубҳа қилмайман, — дейди у.
Айни вақтда бозордаги асосий тенденция — табиий тошлар ўрнини сунъийлари эгаллаши. Бир вақтнинг ўзида табиий тошларни ишлаб чиқариш қимматлашмоқда: Бу захираларнинг камайиши ҳамда янги конларни қазишнинг баҳоси ошиши фонида юз бермоқда.
— Бозор сунъий тошларга тўйгач табиий тошлар яна қимматлашади, — дейди «Россия заргарлар гильдияси» ассоциация директори Эдуард Уткин.
Шу билан бирга, аналитиклар бриллиантлар ўзининг инвестицион жозибасини сақлаб қолаётганини таъкидлашмоқда. «Arbat Capital» директори Алексей Голубович тақинчоқларга эмас, айнан тошларга сармоя киритишни маслаҳат берган: одатда уларни дилерлардан ёки кимошди уйларидан харид қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter