Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг энг ёш қурбони

Коронавируснинг энг ёш қурбони

Фото: «News-r.ru»

Коронавируснинг энг ёш қурбони, 12 кунлик чақалоқ сешанба куни Фаластиннинг Хеврон шаҳрида ҳаётдан кўз юмди. Умумий вафот этганлар сони 45 кишига етди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

«12 кунлик гўдак бугун Хевроннинг Ятта туманида вафот этди. У Фаластинда коронавируснинг энг ёш қурбонига айланди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

«Фаластинда жами 7441 киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 16 нафари ҳозир реанимацияда. Коронавирус ташхиси қўйилган 45 киши ҳаётдан кўз юмди», — дея таъкидлади расмийлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг