Самарқандлик бош шифокор вафот этди
Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази бош шифокори Пирмуҳаммад Маҳмудов 49 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига таяиниб «Дарё» маълум қилди.
Хабар берилишича, марказ бош шифокори 27 октябрь куни вафот этган.
Марҳум Пирмуҳаммад Маҳмудов 1971 йилда Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида туғилган бўлиб, 1994 йилда Тошкент тиббиёт институтини тамомлаган.
2004 йилдан бошлаб Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида врач-эпидемиолог, бош врач ўринбосари, 2018 йилдан бошлаб эса бош шифокор вазифасида ишлаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter