Самарқанддаги UNWTO тадбирини 140 нафар хорижий журналист бевосита ёритиб бормоқда (фото)
Бугун Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бошланди. Ушбу тадбир 20 октябрга қадар давом этиши режалаштирилган.
Сессияда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда ва шундан 80 нафар туризм вазири, 24 нафар вазир ўринбосарлари бевосита Самарқандда бўлиб турибди. UNWTO Бош ассамблеяси доирасида Самарқандда Халқаро Инвестиция форуми, Халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими, шунингдек, қатор ялпи сессиялар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Эътиборли томони, сессия ишини бевосита ёритиб бориш учун Самарқандга 140 га яқин хорижий журналистлар етиб келган бўлиб, маҳаллий ОАВ вакилларидан 300 нафари иш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter