Самарқанд шаҳри йўловчи транспортида йўлкира оширилди

Самарқанд шаҳри жамоат транспорти йўлкира нархларини ошириш юзасидан вилоят ҳокимлигининг қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Самарқанд шаҳри ҳудудида шаҳар йўловчи транспорти – автобус, электробус ва трамвайларда қатновларни амалга ошириш учун янгиланган тарифлар жорий йил 15 апрелдан кучга кирди.
Қарорга мувофиқ бир йўловчи учун йўлкира нархлари:
- қатнов нақд пул орқали амалга оширилганда – 3 000 (уч минг) сўм;
- қатнов транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори – 2 000 (икки минг) сўм этиб белгиланди.
Бунда қатновлар сонига боғлиқ ҳолда жамоат транспортида транспорт карталари орқали тўловларни амалга ошириш бўйича ҳамда электрон тўлов тизимлари (транспорт карталари)дан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққанҳолда имтиёзли тарифлар миқдорлари алоҳида белгиланади (ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин).
Масалан, банк картаси ёки транспорт картаси (АТТО) орқали тўлаганда – биринчи манзил 2000 сўм (илгари – 1600 сўм), бир соат ичидаги иккинчи манзил эса арзонроқ бўлади.
Пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва мактаб ўқувчилари учун алоҳида 50 фоизлик чегирмали тариф жорий этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter