Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда маст ҳайдовчи қочишга уринди — ЙҲХХ

Самарқандда маст ҳайдовчи қочишга уринди — ЙҲХХ

Самарқандда маст ҳолдаги ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармасдан қочишга уринди.

Ижтимоий тармоқда икки нафар ЙПХ ходими «Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчисини транспорт воситасидан тушириб, патруль автомобилида олиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

Воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йил 12 декабрь куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙПХ ходими томонидан «Cobalt» русумли, 30485TTH давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақидаги ишора кўрсатилганда ҳайдовчи ишорага риоя қилмасдан ҳаракатда давом этган.

Ходимлар патруль автомобили билан бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган. «Қорасув массиви»да ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилган.

Мазкур жараёнда ҳайдовчи томонидан ходимларга қаршилик кўрсатиш ҳолати атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган.

Алкотестер мосламаси билан текширув ўтказилганда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган О.Р. мастлик ҳолатидалиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг