Самарқандда кўзи ожиз боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди
Жорий йил 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар Рудакий маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Беруний-Гагарин» йўналишидаги автомобиль йўлида Isuzu автобуси ҳайдовчиси 18 ёшли кўзи ожиз болани уриб юборди.
Хабарда айтилишича, бола шаҳардаги 59-сон «Нурли маскан» мактаби ўқувчиси бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган мактаб ўқувчиси – Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 15 май куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter