Самарқандда ДХМ ходими қўлга тушди
Самарқандда давлат хизматлари маркази (ДХМ) ходими қўлга тушди.
«Xabar.uz»нинг вилоят ИИБдаги манбаси воқелик Пастдарғом туманида рўй берганини айтмоқда. Яъниким, мазкур туман ДХМ ходими И.М. бир фуқародан муқаддам судланганлик ҳолатини электрон ҳуқуқий статистика базасидан йўқ қилиб беришлик эвазига хизмат хонасида 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик аломати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter