Самарқандда боғча ёнди: болалар эвакуация қилинган

Самарқанд шаҳри Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг ҳудудида содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим ташкилоти ошхонасининг том қисмида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 квадрат метр майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган бўлиб, жабрланганлар йўқ. Тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилинган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter