Самарқандда безорилар қари аёлнинг бошига челак кийдириб, унга мушт туширишди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган бир кампирнинг бошига челак кийдириб, уни урган икки йигитнинг видеоси тарқалди. Бош прокуратура ушбу воқеа юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа 2018 йилнинг май ойи ўрталарида содир бўлган. Самарқанд шаҳридаги «Шодиёна» савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, Р. исмли шахс унинг бош қисмига челак кийдиргач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг «Samsung» русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 06 ноябрь куни Д.Б.томонидан «Instagram»ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., А.М., Д.Б. ва Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «д» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбергановнинг ёзишича, ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳам мумкин.
Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter