Самарқанд вилояти кўчаларини сув босди
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, Вилоят ҳудудида кузатилаётган ёғингарчилик оқибатида Оқдарё тумани марказидаги Наврўз ва Абдулла Қодирий номли кўчалар, «Оқдарё деҳқон бозори»нинг ички йўллари, Каттақўрғон туманидаги Мирзо Улуғбек номли маҳалласининг Алишер Навоий номли кўчаси ҳудуди, Каттақўрғон шаҳридаги Бобур номли кўчаларга оқова сувлар тўпланиб қолган.
Мазкур ҳолатлар оқибатлари вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг тасарруфидаги бўлинмалар ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда.
Самарқандда ёғингарчиликнинг салбий оқибатларини бартараф этишга ФВБнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter