Салкам 1 тонна пиротехника божхонада тўхтатиб қолинди (фото)
Божхоначилар 822 кг. пиротехника воситаларининг яширинча олиб кирилишига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Айни пайтда республика ҳудудига сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайдиган маиший пиротехника воситалари кириб келишининг олдини олиш йўналишида божхоначилар томонидан доимий тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара-божхона постида Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ходимлари билан ҳамкорликда республикамизга қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.
Тезкор тадбир давомида вагонларга йўл-юк кузатув ҳужжатларида умумай қайд этилмаган 822 кг. оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги маълум бўлди. Гўёки эгасиз тарзида олиб киришга уринилган 6 номдаги 16 минг 448 дона пиротхеника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 164 млн. сўмдан ошмоқда.
Бундан ташқари ушбу вагонда 13 номдаги 1300 донадан ортиқ сифати кафолатланмаган дори-дармонлар ҳамда 15 номдаги 497 дона парфюмерия воситалари ҳам ноқонуний равишда олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter