Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш болалар саккизинчи қават деразасида ўтириб олгани камерага тушди

Ёш болалар саккизинчи қават деразасида ўтириб олгани камерага тушди

Фото: ИИББ

25 май куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида содир бўлган хавфли ҳолат акс этган видео пайдо бўлди. Икки нафар вояга етмаган болани катталар 8-қаватдаги панжара ўрнатилмаган дераза токчасига чиқишига йўл қўйиб, уларнинг ҳаётига хавф туғдирган.

Тошкент шаҳар ИИББ видео бўйича маълумот берди. 

Aниқланишича, шу куни болалар ёнида уларнинг бувиси, «Катта Олмазор» маҳалласида яшовчи 1962 йил туғилган М.У. бўлган. Аёл икки нафар вояга етмаган набираларини назорат қилмаганлиги оқибатида, улар 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 27 май куни  «Катта Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғинида муҳокама ўтказилди.

Йиғилишда болалар хавфсизлигини уларнинг ота-оналари томонидан таъминлаш масаласи кўтарилиб, мавжуд вазият муҳокама қилинди. Хонадон эгалари билан психолог-инспекторлар иштирокида, бундай лоқайдлик ва эътиборсизлик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг