Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Бугун «Кўнгил кўзи» лойиҳасини бошлаймиз»

Саида Мирзиёева: «Бугун «Кўнгил кўзи» лойиҳасини бошлаймиз»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида «Совғалар карвони» хайрия акциясини бошлади. Бу ҳақда Агентлик бош директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Caption

«Бугун «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида биз «Совғалар карвони» хайрия акциясини бошлаймиз.

Ушбу карвон мамлакатимизнинг кўришда нуқсони бўлган барча болалар мактаб-интернатларига етказилади.

Лойиҳа раҳбари сифатида шуни айтаманки, энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида кўплаб чоп этилган босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.

Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради», деб ёзмоқда Саида Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг