Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди
Кеча, 25 март куни Саида Мирзиёева Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида тўпланган кўп йиллик ўзаро саъй-ҳаракатлар, шу соҳада Ўзбекистонда ҳозирги вақтда кечаётган ислоҳотлар ва келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинган.
«Мен, Президент Администрациясининг Таълим стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштирувчи ходими сифатида ўзим учун болалар ва ёшларда танқидий фикрлашни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга эканлигини қайд этдим», – дейди Мирзиёева.
Шунингдек, мулоқот давомида маданий меросни асраш, ОАВ ва сўз эркинлигини ривожлантириш каби муҳим масалаларга аҳамият қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан ҳам учрашган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter