Рустам Тўрахонов: «олтин фонд»нинг оддий йигити
Иш жойларини қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи мутахассис, очиғини айтганда, жуда камтарона лавозим. Аммо унда сиз ўзингизни шундай кўрсатишингиз мумкинки, ҳамкасблар раҳмат айтиб, компания эса махсус мукофотни тақдим этади. Бундай ҳодиса Рустам Тўрахонов «Beeline Uzbekistan»нинг 15 йиллиги шарафига олтин нишонни олганида содир бўлди. Бу унинг учун кутилмаган воқеа бўлди - лекин масофавий ишлашга ўтишнинг энг қийин даврида Рустам ёрдам берган ҳамкасблари учун эмас.
Дўст каби кутиб олинганда
Beeline илк бор Рустам Тўрахоновнинг ҳаётида 2011 йилда пайдо бўлган – ўша пайтда у операторнинг шўъба корхонаси Buzton МЧЖда ишларрди. Бунгача Рустам Республика тиббиёт коллежида тармоқ инфратузилмасини техник таъминлаш билан шуғулланган. Иш, асосан, тушунарли, аммо ҳажми катта. Ва энг муҳими, ишни ёлғиз бажариш керак эди. IT мутахассиси ўзини «тонусда» ушлаб туриши учун жуда муҳим бўлган профессионал алоқа доираси йўқ эди. Шу боис Рустам компанияни ўзгартириш ҳақидаги янги таклифни бажонидил қабул қилди. 2018 йилда у Beeline Uzbekistan’нинг ўзига ўтди.
«Мен суҳбатдан ўтдим, йигитлар билан танишдим. Улар мени гўё узоқ вақтдан бери дўст бўлиб қолгандек кутиб олишди, — деб эслайди Рустам. – Ўша пайтда HelpDesk техник ёрдам хизмати иш ўринлари яратиш билан шуғулланмаган. Мен техник ёрдам бўйича мутахассис лавозимига келдим, биз Beeline симли Интернетини улаган абонентларга хизмат кўрсатар эдик. Ва фақат ишдан бўш вақтларида компания ходимларига ёрдам берар эдик».
«Масофадан» ишлаганда
Ҳаммаси 2020 йилнинг баҳорида, пандемиянинг биринчи тўлқини бошланганда ўзгарди. Антивирус чоралари ва масофавий ишлашга оммавий ўтиш кўп қийинчиликларни келтириб чиқарди: ҳамма ҳам шахсий компьютерига эга эмас эди ва ҳамкасблар уйда ишлагани сабабли компьютерларни таъмирлаш бўйича сўровлар камаймади.
Ишхонада қиладиган ишлари кўп бўлган Рустамнинг ўзи ҳам уйда ўтира олмасди. Шу билан бирга, у компаниянинг бошқа ходимларига ёрдам беришни бошлади: у ва унинг ҳамкасблари иш учун жиҳозларни етказиб бериш учун компьютерлар ва ходимлар рўйхатини тайёрлашди, серверларни ҳаддан ташқари кўп юклашди, дастурларни ўрнатиш бўйича маслаҳатлар беришди ва техник воситаларни таъмирлашди. Аммо ўша пайтда, йўллардаги транспорт чекловлари туфайли, умуман ҳар куни офисга етиб бориш мумкин бўлишига кафолат йўқ эди! «Махсус режимда» бир неча жуда қийин ҳафталар ўтди. Аммо ўнлаб Beeline ходимлари тўлиқ масофавий иш билан таъминландилар. Компания фавқулодда вазият синовидан ўтди.
Ҳаммасига уч кун
Қизиғи, Рустам Тўрахонов ўзининг ҳамкасбларини масофавий ишлашга ўтказишни эмас, балки Самарқанд шаҳридаги 47-мактабга ёрдам беришни ўзининг энг ёрқин лойиҳаси деб билади.
«Ўшанда Beeline ушбу таълим муассасасини жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун қарийб 1 миллиард сўм сармоя киритди. Информатика, математика, инглиз тили, e-спорт ва робототехника бўйича дарслар компьютерлаштирилган. Аммо мактабга келганимизда, биз тармоқни иккита синфни улашимиз, қолганларида интерфаол доскаларни ўрнатишимиз, барча қурилмалар Интернетга бемалол уланиши учун роутерларни улашимиз кераклигини билдик. Бундан ташқари, мактаб ходимларига булардан қандай фойдаланишни ўргатиш керак эди. Буларнинг ҳаммасини уч кун ичида бажариш керак эди! – дейди Рустам Тўрахонов. – Ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилаётган вақтда ўқувчилар ёнимизга келиб, бу ерда нима бўлишини сўрашди. Биз ҳамма нарсани улаганимизда эса, болалар компьютерларга ўтириб, бизга раҳмат айтишди. Буни эшитиш жуда қувонарли бўлди! Мен ўқитувчиларнинг кўзларини, уларнинг қувончини эслайман, буни унутиб бўлмайди. Бу жуда қадрли».
Қизғин ҳаёт
«Шу компанияда, шу жамоада ишлаётганимдан хурсандман. Ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланиш, ўз ишингизни яхши бажаришингиз, менимча, муваффақиятдир, – дейди Рустам. Бу муваффақиятнинг жамоатчилик эътирофининг рамзи олтин нишон бўлди, уни Beeline Uzbekistan'нинг атиги етти нафар ходими олган. Тақдирлаш маросимида ўзининг исмини эшитиш Рустамни янада ҳайратлантирди. У ҳатто ўзини адашиб чақиришган, деб ўйлаган ва фамилиясини катта экранда кўргандагина бўлаётган воқеанинг ҳақиқатлигига ишонган. Рустамга ўз овозларини бериб, ҳамкасблар унинг тезкорлиги, профессионаллиги ва меҳнатсеварлигини баҳолашган.
«Менинг ҳикоям, ҳатто оддий йигит ҳам фахрий мукофотга сазовор бўлиши мумкинлигини исботлайди. Бунинг учун раҳбарлик лавозимини эгаллаш, «юқорида» таниш-билишлар бўлиши шарт эмас, ўз ишинг натижасини кўрсатишнинг кифоя», – деб ҳисоблайди Рустам Тўрахонов.
Бироқ, агар инсон ўз ишига чинакам иштиёқли бўлса, муҳим натижа пайдо бўлиши мумкин. Рустам худди шундай: унга бир хилликнинг йўқлиги, янги қизиқарли вазифалар пайдо бўлиши ёқади. «Менинг ишим осон эмас, лекин зерикарли ҳам эмас!» – дея жилмайди Beeline’нинг «олтин» ходими. У ҳатто уйда ҳам зерикишни хоҳламайди. У рафиқаси ва икки фарзанди билан табиат қўйнига, тоғларга саёҳат қилишни яхши кўради. У сузиш, ёғоч ўйиш, ҳайкалтарошлик, расм чизиш билан шуғулланади, мусиқа асбобларини ўзи чалади ва катта рок-концертларда ҳордиқ чиқаради. Ва, албатта, у янги гаджетлар ва технологияларни иштиёқ билан ўрганади. Айнан шу энергия ва кўп қирралилик Рустамни кичик лавозимда ҳам кўп иш қила оладиган ҳақиқий «Beeline одами»га айлантиради. Ва энг муҳими – у буни бажаришни истайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter