Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидасини бузгани тасдиқланди

Руслан Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидасини бузгани тасдиқланди

Спорт арбитраж судининг антидопинг бўлими (CAS ADD) беларуслик Николай Новиков ва Ўзбекистон вакили Руслан Нуриддиновни антидопинг қоидаларини бузишда айбдор, деб топди. Ҳар икки спортчи 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада баҳсларида допинг қабул қилганликда айбланмоқда.

Оғир атлетика халқаро федерацияси декабр ойида Новиков ва Нуриддиновни мусобақалардан четлатгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан спортчиларнинг допинг таҳлили қайта текширилгандан сўнг шундай қарор қабул қилинганди.

Хабарда айтилишича, Руслан Нуриддиновнинг допинг таҳлилида тақиқланган дегидрохлорметилтестостерон моддаси топилган бўлса, Новиковда дегидрохлорметилтестостерон ва станозолол топилган.

Халқаро Олимпия қўмитаси апрел ойида ҳар икки ишни спорт арбитраж судига кўриб чиқиш учун берган эди. Ушбу ишни кўриб чиққан ҳакам Нуриддинов ва Новиков антидопинг қоидаларини бузган, деб топди ва улар Лондон Олимпиадасида қайд этган натижани бекор қилди. Хабар қилинишича, халқаро оғир атлетика федерацияси ушбу ишни кўриб чиқишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Руслан Нуриддинов Лондон олимпиадасида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ва тўртинчи ўринни қўлга киритган эди. Новиков эса 85 килограммгача вазнда еттинчи ўринда қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг