Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Руслан Нуриддинов — Ислом бирдамлиги ўйинлари мутлақ чемпиони!

Руслан Нуриддинов — Ислом бирдамлиги ўйинлари мутлақ чемпиони!

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Туркиянинг Коня шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Таниқли оғир атлетикачимиз, Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов чемпионликка эришган мусобақалари сонини яна биттага кўпайтирди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинов даст кўтаришда 187 кг, силтаб кўтаришда 230 кг ва икки кураш бўйича 417 кг натижалар билан Ислом бирдамлиги ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда ғалаба қозонди.

Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг