Россиядаги ёнғинда 3 ўзбек ҳалок бўлди
24 октябрь куни Владивосток шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида Бухоро вилоятидан келган 3 фуқаро вафот этган.
Бу ҳақда Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси хабар берди.
Консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг 26 октябрь куни жасадлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Владивосток-Тошкент йўналишидаги рейси билан ватанга юборилган.
Шунингдек, 27 октябрь куни Владивосток шаҳри болалар касалхонасида соғлиги ҳолатининг ёмонлашгани сабабли Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси вафот этган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter