Россиядаги супермаркетлардан бирида ўзбекистонлик аёл пичоқланди (видео)
Россиянинг Узловая шаҳридаги супермаркетлардан бирида кассир бўлиб ишловчи ўзбекистонлик аёл иш вақтида пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Newstula.ru нашри хабар берди.
Номаълум эркак аёлга 20 марта пичоқ урган. Жиноят видеоси камерага муҳрланган, аёл эса шифохонада вафот этган. Унинг Ўзбекистонда уч нафар фарзанди борлиги айтилмоқда.
Жиноятчи полиция томонидан қўлга олинган. Тафсилотларга кўра, аёл ва эркак қўшни бўлишган ва улар ўртасида айрим келишмовчиликлар содир бўлиб турган.
Огоҳлантириш: юраги бўшларга қуйидаги видеони кўриш тавсия қилинмайди (+18).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter