Россияда ёш қиз айиққа ем бўлди. Бу биринчиси эмас
Россиянинг Магадан вилоятида бир қиз айиқ ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди ИИВ вилоят бошқармаси.
Магадан жанубида, Танкодром тумани яқинида содир этилган ҳужум ҳақидаги хабар полицияга 15 июл куни тушдан кейин келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган Миллий гвардия ходимлари ва овчилар қўнғир айиқ ва қизнинг жасадини топишган.
«Айиқ йўқ қилинди», дейилади хабарда.
Терговчилар воқеа жойини кўздан кечирмоқда, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея қўшимча қилиган хабарда.
Магаданда айиқлар ҳужуми биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Июн ойида Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси шаҳар яқинида тажовузкор айиқ ҳужумига учраган беш нафар маҳаллий аҳоли жабрлангани ҳақида хабар берган эди.
19 июн куни транспорт йўлаги ҳудудидан эркакнинг жасади топилди, тергов асосий талқин сифатида йиртқичнинг ҳужумини қайд этди.
22 июн куни худди шу ҳудудда бир неча кун аввал ғойиб бўлган пенсионернинг жасади топилган. Унинг ўлимга ҳам айиқ ҳужуми сабаб бўлган деб хулоса қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter