Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда пандемия давридаги энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилди

Россияда пандемия давридаги энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилди

Фото: «Росбалт»

Россияда бир сутка давомида ковид-беморларнинг 697 нафари вафот этди. «Росбалт» ёзишича, бу нафақат мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини, балки бутун пандемия давридаги энг катта (ёмон) кўрсаткичдир.

Ўлим ҳолатларининг 116 таси — Москвада, 110 таси — Санкт-Петербургда қайд этилган.

Россияда жумадан шанбага ўтар кун охирига бориб 24 минг 439 кишида касаллик тасдиқланган — бу ҳам 16 январдан бери энг катта рақам.

Коронавирус пандемияси даврида Россияда 5 585 799 киши касалланди, шундан 137 262 нафари вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг