Россияда миграция ходими ўзбекистонликка куч ишлатди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан изоҳ берди.
Видеодаги ҳодисани 28 июнда Воронеж миграция маркази биносида Ўзбекистон фуқароси М.И. тасвирга олган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакилига 1 июлда тақдим этган.
Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда видеодаги фуқаро шахси аниқлаштирилиб, 4 июлда учрашув ташкил этилган.
Фуқаро А.Ф. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига боргани, ҳужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда Миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилгани ва соғлиғидан шикояти йўқлигини маълум қилган.
Ушбу ҳодиса батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумотлар билан тегишли органларга нота киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter