Миграция ходими томонидан аёвсиз калтакланган ўзбекистонлик юзасидан текширув бошланди
Интернетда Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Федерал хизмат ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида видео тарқалмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизматига кўра, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.
Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter