Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мигрантнинг боласи рус тили имтиҳонидан ўта олмаса мактабга қабул қилинмайди

Мигрантнинг боласи рус тили имтиҳонидан ўта олмаса мактабга қабул қилинмайди

Фото: РИА Новости

Россия таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандлари учун ёзма ва оғзаки тестларни тайёрлади. Бу ҳақда вазирликка асосланиб ТАСС хабар берди.

«Биринчи синфларга қабул қилинаётганлардан ташқари, барча ўқувчилардан ёзма ва оғзаки тест олинади», — дейилади таълим вазирлиги матбуот хизмати баёнотида.

Аниқлик киритилишича, бўлғуси биринчи синфлар ўқувчилари фақат оғзаки имтиҳондан ўтказилади.

Мактабга қабул қилиниш учун мигрантларнинг фарзандлари «қониқарли», яъни 3 баллдан кам баҳо олмасликлари шартлиги белгиланган.

Давлат думаси спикери Вячеслав Володин тестга 30 фоиз тўғри жавоб бериш муваффақиятли саналмаслигини таъкидлаганидан сўнг шу қарорга келинган. Янги қонунга кўра, мигрантларнинг рус тили бўйича тестдан ўта олмаган болалари Россия мактабларига қабул қилинмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг