Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда коронавируснинг жанубий африка штамми аниқланди

Россияда коронавируснинг жанубий африка штамми аниқланди

Фото: «Reuters»

«Роспотребнадзор» Россияда коронавируснинг жанубий африка штамми аниқлангани ҳақида ўз сайтида хабар берди.

SARS-CoV-2 изолятларини мониторинг қилиш мақсадида эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб текширилган шахслар (жумладан, хориждан келганлар)дан олинган 8,1 мингта намуна ўрганилган.

Изолятларнинг 28 таси британ штамми, 2 таси жанубий африка штамми бўлиб чиқди. 16 таси —  коронавируснинг бошқача мутациялари, бразилия штамми эса аниқланмаган.

Биологларга кўра, COVID-19нинг жанубий африка штамми британча штаммга қараганда хавфлироқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг