Россияда энг бой икки инсон ўрин алмашди
«Forbes» талқинига кўра, НЛМК (Новолипецк металлургия комбинати) директорлар кенгаши раиси ва асосий акциядори Владимир Лисин Россиянинг энг бой одамига айланди. Лисиннинг бойлиги 22,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринни рейтингнинг собиқ етакчиси Владимир Потанин («Норникель» тоғ-металлургия компанияси раҳбари ва бенефициари ) банд этди. Унинг бойлиги — 22,3 миллиард доллар.
Учинчи ўринда «Полюс» (олтин қазиб олувчи компания) хўжайини, доғистонлик Сулейман Керимов — 21 миллиард доллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter