Россияда дунёдаги биринчи ҳуқуқшунос робот яратилди. У барча саволларга бепул маслаҳат беради
Россиялик ихтирочилар дунёда биринчи бўлиб ҳуқуқшунос роботни яратди. У нейротармоқлар асосида ишлайди, рус тилида берилган саволларни тушуниб, бир сония ичига унга жавоб қайтаради. Роботнинг хизмати бепул, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, мазкур роботнинг ҳуқуқий соҳада бошқа аналоги йўқ. Нейротармоқ 100 мингдан ортиқ фойдаланувчилар сўров юборадиган Россиядаги энг катта базалардан бирида «таълим олган».
«Тирик» юрист бир кунда 15—20 та саволга жавоб қайтара олса, ушбу робот минглаб мурожаатларни кўриб чиқишга қодир. Хусусан, уларнинг барчасини батафсил ўрганиб чиқади ва текинга хизмат кўрсатади. Мураккаб вазиятларда эса пулли консультация учун ҳуқуқшунос-одамга мурожаат қилиш бўйича тавсия беради.
Айни вақтда ҳуқуқшунос робот истеъмолчилар ҳуқуқи борасида сайтга келаётган саволларга жавоб қайтармоқда. Мазкур бўлимдаги 40 фоиз саволлар маиший товарларни сотиб олиш билан боғлиқ.
Агарда бирор-бир одам бузилиб қолган смартфон учун пулини қайтариб олишни истаса, робот бу борада батафсил маслаҳатни беради.
Робот-ҳуқуқшуноснинг алгоритмини жуда тез бошқа соҳаларга татбиқ этса бўлади: банклар, суғурта компаниялар, давлат органлари. Тез орада роботнинг iOS ва Android версияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter