Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия томонида урушганлар фуқароликдан маҳрум қилинади — Молдова президенти

Россия томонида урушганлар фуқароликдан маҳрум қилинади — Молдова президенти

Майя Санду.

Фото: Gazeta.ru

Молдова президенти Майя Санду Россиянинг Украинадаги урушида қатнашмоқчи бўлган молдованларни огоҳлантирди.

«Днестрбўйиликлар Россия армияси сафига жалб этилаётгани ҳақида маълумот йўқ. Лекин эҳтимоли бор. Бунинг олдини олиш учун Молдова ҳукумати урушда қатнашганларни фуқароликдан маҳрум этиш масаласи устида ишлаяпти», — деди Санду.

Молдова президенти таъкидлашича, биринчи навбатда урушда қатнашган икки фуқароликка (Молдова ва Россия) эга шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилади.

21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолган эди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу фармон доирасида 300 минг киши урушга жалб этилишини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг