Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ ядровий уруш бўйича баёнот берди

Россия ТИВ ядровий уруш бўйича баёнот берди

Россия ташқи ишлар вазирлиги «Ядровий урушнинг олдини олиш бўйича Россия Федерацияси баёноти»ни эълон қилди.

Баёнотда ядровий урушга йўл қўйиб бўлмаслиги, бу урушда ғолиблар ҳам, мағлублар ҳам бўлмаслиги таъкидланади.

Қайд этилишича, Россиянинг ядровий қуролни қўллаш бўйича доктринаси «фақат мудофаа йўналишидадир» ва «ядровий қурол мутлақ Россияга нисбатан оммавий қирғин қуроли воситасида амалга оширилган ва давлатчиликнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлувчи агрессияга жавобан қўлланилади».

Баёнотда ҳозирги «қийин ва нотинч вазиятда» ядровий давлатларнинг ҳарбий тўқнашувининг олдини олиш асосий вазифа экани айтилади.

Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг