Россия сафарбарликдан қочганлик учун жиноий жавобгарлик белгиламоқчи
Россия давлат Думаси депутатлари қуйи палатага сафарбарлик учун ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи Россия Федерацияси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
Бу ҳақда сешанба куни ҳужжат билан танишган «Известия» газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, мазкур мазмундаги ҳужжат лойиҳаси «Единная Россия» депутатлари ва сенаторларидир.
Таклиф этилаётган тартибга кўра, сарбарликдан бўйин товлаганлар 200 дан 500 минг рублгача жаримага тортилиши, мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ёки беш йилгача қамоққа «равона» бўлиши мумкин.
«Известия»га манбаларидан бирининг маълум қилишича, гап айнан қисман сафарбарлик ҳақида кетмаяпти. Таъкидланишича, 1941 йилдан буён мамлакатда сафарбарлик бўлмаган, шунинг учун кўплаб қонунлар ишламаган. Бўйин товлаш учун мавжуд бўлган модда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 328-моддаси) фақат биринчи марта шошилинч ҳарбий хизматга чақириш ёки муқобил хизмат учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябр куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга мамлакатда 21 сентябр куни эълон қилинган қисман сафарбарлик якунлангани ҳақида ҳисобот берган эди. Вазирнинг сўзларига кўра, 300 минг киши ҳарбий хизматга чақирилган, қисман сафарбарлик доирасида қўшимча вазифалар белгиланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter