Россия кетма-кет уч кундан бери Киевни ўққа тутмоқда
Кеча, 12 июль куни тунда Россия кучлари Украина пойтахти Киевга 20 та «Шаҳед-136/131» дрони, 2 та «Калибр» қанотли ракетаси ва 1 та «Искандар» баллистик ракетаси билан ҳужум қилди.
Украина ҳарбий ҳаво кучлари ҳисоботига кўра, барча камикадзе дронлари ва 2 та «Калибр» қанотли ракетаси ҳавода уриб туширилган.
Бу Россия армиясининг Киевга кетма-кет учинчи бор ҳужум қилиши.
Дронларнинг парчалари бу гал Киевнинг бешта тумани – Дарницкий, Соломенский, Шевченковский, Оболонский ва Подольскийга қулаб тушди, дея хабар берди шаҳар ҳокимияти.
Украина ички ишлар вазирлигига кўра, дрон ҳужуми оқибатида Киевда икки киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, пойтахтнинг беш туманида учувчисиз самолёт парчаларининг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Россия мудофаа вазирлиги Киевга қилинган ҳужумга изоҳ бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter