Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия кетма-кет 2 кун Украина шаҳарларига бомба ёғдирди

Россия кетма-кет 2 кун Украина шаҳарларига бомба ёғдирди

Жорий йилнинг 5-6 август кунлари тунда Россия Украина шаҳарларини «Кинжал» ва «Калибр» ракеталари ва Шаҳед дронлари билан оммавий равишда ўққа тутди.

Украина президенти Запороже ва Хмельницкий вилоятидаги «Мотор Сич» заводи ўққа тутилганини маълум қилди. Шунингдек, қанотли ракета Харков вилоятининг Купянский туманидаги қон қуйиш марказига келиб урилган.

Маълумотларга кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жами 30 та ракета ва 27 та дронни уриб туширган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Хмельницкий ва Ровно вилоятларидаги ҳаво базалари тор-мор этилгани ҳақида хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг