Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ҳудудига ракета ҳужуми қурбонлари сони ортди

Россия ҳудудига ракета ҳужуми қурбонлари сони ортди

12 май куни эрталаб ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан қайтарилган «Точка-У» ракетасининг бир бўлаги ўн қаватли турар-жой биносига келиб урилган ва уйнинг бир қисми қулашига олиб келганди.

Вайроналарни тозалаш ишлари якунланди, деб хабар берди Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

«Мутахассислар 17 кишини қутқаришга муваффақ бўлишди. Афсуски, 15 киши ҳалок бўлди, улар вайроналар остидан олиб чиқилди», — дейилади ФВВ хабарида.

12 май куни кечқурун ҳам Белгородга ракета ҳужуми уюштирилган. Натижада уч киши — 17 ёшли қиз, аёл ва эркак ҳалок бўлган. Яна беш киши — тўрт эркак ва бир аёл жароҳатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг