Россия COVID чекловларини бекор қилиб, чегараларини бутунлай очмоқда

Россия 9 апрелдан бошлаб коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўйилган барча чекловларни олиб ташлайди ва авиақатновларни қайта тиклайди. Бу ҳақда рус бош вазири Михаил Мишустин маълум қилган.
Қайд этилишича, Россия яна 52 та мамлакат билан чартер ва доимий қатновларни йўлга қўяди. Уларнинг орасида Аргентина, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР ва бошқалар бор.
Эслатиб ўтиш керак, 11 мартдан Россия COVID-19 чекловларни бекор қилиб, бир қатор мамлакатлар учун ўз чегараларини очганди. Уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter