Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия билан уруш бошланганидан бери Украинани қарийб 370 минг киши тарк этди — БМТ

Россия билан уруш бошланганидан бери Украинани қарийб 370 минг киши тарк этди — БМТ

Фото: «Profile»

Россия қўшини Украина ҳудудига кирганидан буён деярли 370 минг киши мамлакатни тарк этди ва бу рақам тинмай ўсиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 27 февраль санасида БМТнинг қочоқлар масаласи бўйича агентлиги (UNHCR) баёнот берди.

Украинадан энг кўп одам Польшага қочиб ўтди — 187 минг нафар.

«Урушдан жон сақлаш мақсадида турли миллатга мансуб қочоқлар Польшага кириб келяпти», — дейилади Польша бош вазири девонининг «Twitter»даги саҳифасида.

Бир кун аввал, 26 февраль санасида БМТ қочқинлар сони 100 минг нафар эканини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг