«Роскомнадзор» «ВКонтакте», «Яндекс», «Twitter» ва «Facebook» IP-манзилларини блоклаб қўйди
«ВКонтакте», «Яндекс», «Twitter», «Facebook» ва «Одноклассники» IP-адреслари «Роскомнадзор» томонидан тақиқланган сайтлар реестрига тушди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда. Маълум қилинишича, рўйхатда «Yahoo» ва «Liveinternet»нинг ҳам IP-адреслари бор.
Идора сайтида «ВКонтакте»га тегишли бўлган 87.240.129.133 адреси блоклангани хабар қилинади. Шунингдек, ундан «Google»нинг 33 та IP-адреси, «Microsoft» (29), «Amazon» (14), «Яндекс» ва «Facebook»нинг бештадан, «Twitter»нинг учта ва «Одноклассники»нинг битта адреси ҳам жой олган.
«Дремучий лес» хостинг-провайдери ва «Usher2» яратувчиси Филипп Кулин «агар бу атайин қилинган бўлса, яна иккинчи – бундан-да кучлироқ зарба бўлишини» таъкидлаган. Шунингдек, у бу «Роскомнадзор»нинг эмас, қонунбузарларнинг иши бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter