Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг футболкаси сотувга қўйилди

Роналдунинг футболкаси сотувга қўйилди

Фото: Instagram / Twitter

Италиянинг «Аталанта» клуби футболчиси, туркиялик Мерих Демирал Криштиану Роналдунинг дастхати туширилган футболкани кимошди савдосига қўйди. Футболчи зилзиладан жабр кўрган ватандошларига имкон қадар ёрдам бермоқчи.

Кимошдига қўйилган футболкани Роналду «Ювентус»да тўп сурган пайтида кийган.

«Роналду билан гаплашдим. Туркиядаги мусибатдан жуда қайғуда. Мендаги унинг имзоси қўйилган футболкани сотишга келишдик. Тушган ҳамма пул хайрияга кетади», — деб ёзди Демирал ижтимоий тармоқда.

Футболчи кейинроқ тарқатган хабарда бир неча соатда 300 000 лира (14 832 евро) тўплаганини ёзган.

Туркиядаги зилзилада таниқли спортчилар ҳам ҳалок бўлди. Оилавий волейболчилар — Бедриддин ва Бетюл Чақирлар, «Ени Малатяспор» футбол клуби дарвозабони Аҳмет Аюп Тюркаслан шулар жумласидан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг