Британия армияси бир йил ҳам дош беролмайди: инглиз амалдори кескин баёнот берди
Британия армияси ҳозирги ҳолатида Украинадаги каби ҳарбий можаро содир бўлган тақдирда 6-12 ой ичида бутунлай тор-мор этилиши мумкин, деди мамлакат фахрийлар ишлари бўйича вазири Алистер Карнс.
"Катта миқёсдаги урушда (чекланган интервенция эмас балки Украинадаги каби йирик можарода) масалан, армиямиз ҳозирги талофатлар даражасида олти ойдан бир йилгача бўлган вақт ичида йўқ қилинади", - дея унинг сўзларини келтиради Politico.
Карнс катта эҳтимол билан Россия таҳдиди ҳақида гапирган.
Карнеснинг таъкидлашича, Лондон учун эҳтимолий тўлиқ миқёсдаги тўқнашувда муҳим ўйнаши мумкин бўлган етарлича резервчилар бўлиши жуда муҳим.
Фахрийлар ишлари бўйича вазир, шунингдек, Россия бир кунда Украинада 1,5 минг кишигача йўқотишларга учраётганини айтган. Украина ҳам жиддий талофатларга учрамоқда, лекин бу миқдор русларникидан камроқ дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия НАТОдаги АҚШдан кейинги энг қудратли аъзолардан бири саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter