Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Риши Сунак Британия ички ишлар вазирини ишдан олди

Риши Сунак Британия ички ишлар вазирини ишдан олди

Буюк Британия Ички ишлар вазири Суэлла Браверман пайшанба куни «Таймс»да чоп этилган мақоласидан кейин ўз лавозимини йўқотди.

У «Фаластин тарафдорлари»ни танқид қилиб, норозилик саҳналари Шимолий Ирландияда қонли католик-протестант можароси пайтида кузатилган «воқеаларни эслатади» деб ёзганди.

У, шунингдек, полицияни намойишчиларга нисбатан тенг муносабатда бўлмаётганликда айблаган. Кейинчалик маълум бўлишича, бош вазирнинг идораси Браверманнинг мақоласини маъқулламаган.

Суэлла дастлаб 2022 йил сентябр ойида Лиз Трасс ҳукуматида ички ишлар вазири бўлди.

У қоидаларга зид равишда шахсий электрон почтасидан расмий ҳужжат юборганидан атиги олти ҳафта ўтиб, лавозимидан кетишга мажбур бўлди.

Олти кундан сўнг, ўша пайтдаги янги бош вазир Риши Сунак уни лавозимига қайтарди.

Би-би-си мухбирларининг хабар беришича, ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ИИВ раҳбари бўлади ва собиқ бош вазир Жеймс Кемерон Клеверли ўрнига ташқи ишлар вазири бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг