Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рим папаси бўлиш учун кимлар даъвогар?

Рим папаси бўлиш учун кимлар даъвогар?

Иллюстратив фото

Рим папаси бўлиш учун ўнга яқин даъвогар орасида Африка ва Осиёдан номзодлар бор, деб ёзди The New York Post. Ватиканни бошқаришга даъвогар кардиналлар номини The Guardian ҳам келтирди.

Экспертларга кўра, номзодлар орасида неомодернча теологик ёндашув тарафдорларидан тортиб эскипарастларгача бор. Аммо бир нарсага экспертларнинг ишончи комил: янги папа католик черковини Францискнинг 12 йиллик бошқаруви даврида четлашган ғоявий марказига яна қайтаради.

Рим папаси бўлиш учун даъвогарлар:

  • Пьетро Паролин — 70 ёшда (Италия);
  • Луис Антонио Тагле — 67 ёшда (Филиппин);
  • Питер Терксон — 76 ёшда (Гана);
  • Петер Эрде — 72 ёшда (Венгрия);
  • Маттео Зуппи — 69 ёшда (Италия);
  • Хосе Толентино Каласа де Мендонса — 59 ёшда (Португалия);
  • Марио Греч — 68 ёшда (Малта);
  • Пьербаттиста Пиццабалла — 60 ёшда (Италия);
  • Роберт Сара — 79 ёшда (Гвинея);
  • Малколм Ранжит — 77 ёшда (Шри-Ланка).

Бироқ NYP ёзишича, Францискнинг «суюкли кардинали» — франциялик 66 ёшли Жан-Марк Авелин унинг ўрнини эгаллаши эҳтимоли катта.

Рим папаси Франциск 21 апрел куни вафот этди. Шу кундан бошлаб 20 кун давомида Ватиканда 120 кардинал ва 138 нафар «черков князи»дан иборат конклав йиғилиши шарт. Янги папа сайланишига қадар ҳар куни тўрттадан овоз бериш ўтказилади. 30 марта овоз беришдан сўнг икки номзод қолади. Улардан қайси бири овозларнинг учдан икки ёки кўпроқ қисмини олса, ўша рим папаси бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг