Ресторан ва кафеларнинг тунда ишлашига рухсат берилади
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурига мувофиқ, ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларнинг тунда ишлашига рухсат берилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Шу йилнинг 10 февралига қадар ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларни тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилган махсус ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter